SSL веб сайтингизнинг бошқа ҳеч кимда кайтарилмайдиган имзоси ҳисобланади. Шахсий маълумотлар билан ишлайдиган ҳар қандай сайтга сертификат ўрнатиш тавсия этилади. Унинг иши эса амалга ошириладиган транзакцияларни ҳимоя қилиш ва номаъқул маълумотлар киришининг олдини олишдан иборат. Ўрнатилган SSL сертификат домен номи мавжуд компанияга бириктирилганини билдиради.

Ўзбекистонда сайтларга SSL сертификат ўрнатиш веб сайт эгалари орасида унчалик кенг тарқалмаган. Бу эса кўпгина сайтларни химоясиз қилади. SSL ни қўллаш бу — интернет кенгликларида ишлаш давомида ўз ресурсингизнинг юридик ва тармоқ хавфсизлигини таъминлаш учун ишончли воситадир.