13.06.2018

Доменларни текшириш учун Whois-сервис хизматини ишга туширдик. Энди барча мижозларимиз UZ сарҳадидаги доменларни рўйхатга қайд қилишдан олдин, уларнинг банд ёки банд эмаслигини бизнинг тизим орқали текшириб олишлари мумкин. Whois uz сервисида домен ҳақидаги: домен бандми ёки банд эмасми, агарда банд бўлса, ким томондан рўҳатда олинган, қайси санагача фаол бўлади ва ҳоказолар каби маълумотлар акс эттирилади. Бу ердан Сиз бевосита ҳозирнинг ўзидаёқ Whois.uz дан фойдаланиб кўришингиз мумкин.