14.05.2018

Компаниямизни “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” ярмаркасига ҳайъат аъзоларидан бири сифатида қатнашиш учун таклиф этишди. Кўпдан-кўп лойиҳалар орасидан, ярмарканинг кўпчилик иштирокчиларида жўшқин мунозаралар ва зўр қизиқиш туғдирган, энг яхши лойиҳалар биз томондан танлаб олинди. Шунингдек, биз компаниямиз номидан энг яхши лойиҳаларнинг муаллифларига қимматбаҳо совғалар ва мукофотлар туҳфа қилиб, топширдик.